ИИББ Янгийўл таксичиларини ЙҲХБ лейтенанти масаласида ҳиссиётга берилмасликка чақирди
Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳридаги йўналишсиз такси ҳайдовчилари куни кеча интернетда тарқалган аудиога изоҳ сўраб, ИИБга мурожаат қилмоқда.
Милиция мансабдорига тегишлилиги гумон қилинаётган ҳақоратли аудио тарқалганидан сўнг, Telegram'даги «Водители Янгиюля» гуруҳи аъзолари сони икки кун ичида икки баробарга ошиб, 3,5 мингга яқинлашган.
Гуруҳдаги сўнгги постларга қараганда, айрим таксичилар аудио муаллифи деб гумон қилинаётган Янгийўл ИИБ ЙҲХБ бошлиғи ўринбосари У.З.ни қидирмоқда. Хусусан, ҳайдовчилар ИИБ биносига тўплангани ҳақида ҳам хабарлар бор.
Вилоят ҳокимлиги ва ИИББ мазкур ҳолат назоратга олиниб, ҳозирда текширув ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.
«Яқин вақтда бу ҳолат бўйича батафсил расмий баёнот берилади. Айни пайтда вазият назоратда, фуқаролар билан суҳбат асносида, юзага келган тушунмовчилик бўйича изоҳ бериляпти», – дейилади ҳокимлик хабарида.
«Текширув хулосасига кўра, албатта, қонуний чоралар кўрилади ва бу ҳақида ОАВ орқали батафсил маълумот берилади», – дея қайд этган вилоят ИИББ.
Ички ишлар органи ўз билдиришида фуқароларни масалани ҳиссиёт билан эмас, қонуний йўл билан ҳал этишга чақирган.
«Интернетдаги норасмий ижтимоий тармоқлар орқали тезкор тарқатилаётган аудио, фото, видео ва босма материаллар ижтимоий муҳитда бирламчи салбий фикрнинг юзага келишига сабаб бўлмоқда. Бундай тезкор хабарларнинг аксар қисми, текширув ишлари якунига кўра, бир томонлама ёндашиб, нотўғри талқин қилинганлиги аниқланмоқда.
Ҳурматли фуқароларимиздан тарқатилаётган ҳар бир хабар юзасидан фақатгина расмий маълумотларга таянишларини сўраб қоламиз», – дейилади Тошкент вилояти ИИББ муносабатида.
Бош прокуратура хабарига кўра, аудио эгаси деб гумон қилинаётган ЙҲХБ катта инспектори хизмат текшируви вақтида овозли ёзув унга тегишли эмаслигини билдирган.
Мавзуга оид
10:00 / 08.10.2024
Янгийўлда қарийб 275 млн сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди
00:26 / 28.07.2024
Янгийўлдаги даҳшатли қотиллик. Ҳодиса жойидан репортаж
18:13 / 27.07.2024
Янгийўл туманида 5 кишини қасддан ўлдиришда гумонланаётган шахс ушланди
12:15 / 27.07.2024