Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МИБ йиғимларининг 25-30 фоизи Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келади
МИБ маълумотига кўра, 2017 йилнинг июль ойидан шу кунга қадар 17 335 та истеъмолчига нисбатан 28 млрд. 273,9 млн. сўмлик нореал қарздорликлар аниқланиб, ушбу қарздорликлар олиб ташланган.
Бугун, 23 октябрь куни Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси раҳбарияти ҳамда масъул ходимлари билан «Фаолиятнинг 9 ойлик якунлари ва истиқболдаги режалар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманда қатнашган Kun.uz мухбирининг: «Нореал қарздорликлар ҳам МИБ прогнозига киритилган бўлади, истеъмолчидан соқит қилингани билан у маблағ йўқолиб қолмайди. Бундай қарздорликнинг кейинги тақдири нима бўлади? Республикада МИБ йиғимларининг умумий миқдорида Тошкент шаҳрининг улуши қанча?» деган саволларига бошқарма раҳбари Ориф Бозоров жавоб берди.
«Нореал қарздорлик махсус хатлов натижасида аниқланганда у истеъмолчи ҳисоб рақамидан ечиб олиниб, махсус 88880000 рақамига ўтказилади. Бу ҳисоб рақамидаги маблағларнинг кейинги тақдири ҳукумат қарорига боғлиқ.
Энди республика МИБ фаолиятининг умумий йиғимларида Тошкент шаҳри улушига келсак, бу 25-30 фоизни ташкил қилади», – деди Бозоров.
Тадбирда очиқланган маълумотларга кўра, 2019 йилнинг ўтган даври мобайнида Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлари ҳужжатларини ижро этиш йўналиши бўйича 9 трлн. 687 млрд 573 млн. сўмлик 667 493 та ижро ҳужжати келиб тушган, шундан, 5 трлн. 779 млрд. 026 млн. сўмлик 383 471 та ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланган.
Шунингдек, 27 215 та алимент ундируви билан боғлик ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, жорий йилнинг 9 ойи мобайнида 324 та қарздорга нисбатан маъмурий жавобгарлик масаласи кўрилган бўлса, 20 нафар алиментчи оталарга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган. Яшириниб юрган 168 нафар алимент қарздорлар қидириб топилган, 229 та оила яраштирилишига эришилган.
Истеъмолчилардан энергия ресурслари ва сув таъминоти бўйича жорий йилнинг 9 ойи давомида 3 трлн. 145 млрд. 368 млн. сўм ундирилган. Шундан электр энергиясидан 1 трлн. 424 млрд. 445 млн. сўм, табиий газдан 1 трлн. 427 млрд. 302 млн. сўм ва сув таъминотидан 293 млрд. 620 млн. сўм ундирилган. Ундирув ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 трлн. 381,4 млрд. сўмга ошган.
Мавзуга оид
22:48
Тошкентда “свет” ўчиши оқибатида аттракционда қолиб кетган одамлар тушириб олинди
21:23
Пойтахтнинг уч ва Тошкент вилоятининг бир тумани электрсиз қолди
19:44
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
18:45 / 27.06.2026