Қорақалпоғистонда пахта хом ашёсини қўшиб ёзишнинг олди олинди
Қорақалпоғистонда пахтани қўшиб ёзишнинг олди олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда “Халқобод пахта тозалаш” АЖга қарашли “Қоракўл пахта қабул қилиш маскани” оператори Сардор А., “А.Қ.” фермер хўжалиги томонидан масканга жорий йилнинг 12, 14 ва 16 октябрь кунлари топширилган пахта хом ашёсига яна 3 тонна пахта хом ашёсини қўшиб ёзиш ва юк хатларини қалбакилаштириб бериш эвазига, фермер хўжалиги раҳбаридан 6,0 млн. сўмни талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан “Қоракўл пахта қабул қилиш маскани” моддий жавобгар шахсларига нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
18:02 / 10.10.2024
Шаҳрисабзда аҳолини пахта теришга мажбурлаган маҳалла раиси салкам 19 млн сўм жаримага тортилди
19:45 / 09.10.2024
Ўқитувчиларнинг пахта теримига жалб этилиши ноқонуний — ММТВ
15:43 / 28.09.2024
Биржада пахта нархи 11 минг сўмгача кўтарилди. Бу нимадан дарак?
12:38 / 27.09.2024