20:11 / 23.10.2019
1
7223

Тошкент давлат стоматология институти талабаси халқаро олимпиада ғолиби бўлди

21-22 октябрь кунлари Тошкент давлат стоматология институтида яна бир халқаро танлов – «Стоматология Юга-2019»  халқаро олимпиадаси ўтказилди.

Рус миллий академик драма театрида бўлиб ўтган очилиш маросимини  Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов очиб берди.

Алишер Шодмонов

Шунингдек, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов, Тошкент давлат стоматология институти ректори Жасур Ризаев ва меҳмонлар сўзга чиқиб, халқаро танловнинг аҳамияти ҳақида таъкидлаб ўтди.

Сарвархон Бузрукхонов
Жасур Ризаев

Олимпиадада жами 18та етакчи тиббий олий таълим муассасаси, жумладан, Волгоград давлат тиббиёт университети, Кубан давлат тиббиёт университети, Москва давлат тиббиёт ва стоматология университети, Биринчи Москва давлат тиббиёт университети, Киров давлат тиббиёт университети, И.П. Павлов номидаги Рязань давлат тиббиёт университети, Пятигорск тиббиёт ва фармацевтика институти, Қозон давлат тиббиёт университети, Приволжье тиббий тадқиқот университети, Бошқирдистон давлат тиббиёт университети, Қарағанда тиббиёт университети, Астана тиббиёт университети, Қозоғистон-Россия тиббиёт университети, Н.Н.Бурденко номидаги Воронеж давлат тиббиёт университети, Бухоро, Самарқанд ва Андижон тиббиёт институтлари ва Тошкент давлат стоматология институти вакиллари қатнашдилар.

ТДСИ матбуот хизматидан Kun.uz`га маълум қилишларича, ушбу олийгоҳларнинг жамоалари юқори курсларда таҳсил олаётган 5 нафар талабадан иборат бўлди. Олимпиада терапевтик стоматология, ортопедик стоматология, хирургик стоматология, болалар стоматологияси ва ортодонтия йўналишларида олиб борилди.

Танловни халқаро тажрибага эга олимлар баҳолаб бордилар.

Танлов Ўзбекистон номидан қатнашган Тошкент давлат стоматология институти талабалари 2та 1-ўрин, 2та 2-ўрин, 1та 3-ўрин ва 1та мутлақ ғолиб иштирокчи билан энг юқори ўринларни эгаллади.

Тошкент давлат стоматология институти талабаси Диёра Исанова олимпиаданинг мутлақ ғолибига айланди.

Диёра Исанова

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top