Янгийўл ЙҲХБ бошлиғи ўринбосарига нисбатан хизмат текшируви тайинланди. У Telegram'да таксичиларни ҳақоратлаганликда гумонланмоқда
Сешанба куни ўзини Янгийўл туман ЙҲХБ бошлиғининг ўринбосари деб таништирган шахснинг ҳақоратга тўла аудиохабари Telegram'да тарқалиб кетди. Бош прокуратурадан маълум қилишларича, аудио эгаси деб гумон қилинаётган шахс хизмат текшируви вақтида бу овоз уники эмаслигини айтган.
22 октябрь куни ўзини Янгийўл туман ЙҲХБ бошлиғининг ўринбосари Усмон деб таништирган шахс Telegram`даги «Водители Янгиюля» гуруҳига 38 секундлик аудио юбориб, унда гуруҳ аъзолари бўлган киракашларни қўпол тарзда ҳақоратлаган.
Бош прокуратура матбуот хизмати бошлиғи Ҳаёт Шамсутдиновнинг Kun.uz`га маълум қилишича, «Водители Янгиюля» гуруҳи аъзоси О.Мирзаев ва бошқалар 23 октябрда туман прокуратурасига ариза билан мурожаат қилиб, аудиода уларни камситган шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур ариза бўйича ўтказилган терговга қадар текширув жараёнида, мурожаатда кўрсатилган Усмон исмли шахс Янгийўл тумани ИИБ ЙХҲБ бошлиғининг ўринбосари лавозимида хизмат қилиб келаётган лейтенант Усмон З. эканлиги аниқланиб, ундан ҳолат юзасидан изоҳ сўралганда, у ушбу овозли ёзувлар уники эмаслигини, бошқа бир номаълум шахс ушбу ёзувларни ижтимоий тармоққа жойлаштирганини билдирган.
Маълум қилинишича, овозли ёзув кенг жамоатчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлаётгани боис ва ҳақиқатга ойдинлик киритиш мақсадида, туман ЙҲХБ бошлиғи ўринбосари лейтенант Усмон З.га нисбатан идоравий тартибда Тошкент вилоят ИИББга ҳамда ИИБ ЙҲХБга хизмат текшируви тайинланди.
Ҳозирги вақтда Янгийўл туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:00 / 08.10.2024
Янгийўлда қарийб 275 млн сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди
00:26 / 28.07.2024
Янгийўлдаги даҳшатли қотиллик. Ҳодиса жойидан репортаж
18:13 / 27.07.2024
Янгийўл туманида 5 кишини қасддан ўлдиришда гумонланаётган шахс ушланди
12:15 / 27.07.2024