Жаҳон | 11:58 / 24.10.2019
7776
2 дақиқада ўқилади

Мексикалик вазир наркобароннинг ўғлини ушлашдаги муваффақиятсизлик сабабли истеъфога кетишни истамади

Хоакин Гусман /Фото: AP Photo / Eduardo Verdugo

Мексика жамоат хавфсизлиги вазири Альфонсо Дурасо наркобарон Хоакин Гусман Лоэранинг ўғлини ушлаш бўйича махсус амалиёт муваффақиятсизликка учрагач, мухолифат талаби билан истеъфога кетмаслигини айтди.

“Бундай лавозимлар изланмайди ва улардан воз кечилмайди, улар масъулиятни назарда тутади”, деб айтган Дурасо журналистларга. 

Вазир наркобароннинг ўғлини қўлга олиш бўйича амалиёт бўйича ҳисоботни талаб қилган сенаторлар олдида “катта мамнуният билан” ҳисобот беришини маълум қилган. 

Аввалроқ Лоэранинг ўғли Овидио Гусманни ушлаш бўйича Кулиакандаги амалиёт “Синалоа” наркокартели жангарилари билан қақшатқич тўқнашувларга олиб келган. Натижада мудофаа вазирлиги ва миллий гвардия кучлари махсус амалиётни тўхтатиб, қўлга олинган Овидиони қўйиб юборишга мажбур бўлган. 

Расмий маълумотларга кўра, 7 соат давом этган тўқнашувлар 9 кишининг ҳалок бўлиши ва 23 кишининг яраланишига олиб келган. Маҳаллий турмадаги 55 маҳбус тартибсизликлардан фойдаланиб, қочиб қолган

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид