Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мудофаа вазирлиги илк бор FD-2000 ҳаво ҳужумига қарши ракетани синовдан ўтказади
Мудофаа вазирлиги томонидан илк бор FD-2000 русумли ҳаво ҳужумига қарши ракета синовдан ўтказилади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Навоий вилоятида жойлашган “Кулқудуқ” полигонида Қашқадарё вилоятида жойлашган Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли ҳарбий қисм шахсий таркибининг жанговар тайёргарлик ўқув режасига кўра қўмондонлик масъул офицерлари раҳбарлигида FD-2000 русумли ҳаво ҳужумига қарши ракетани синовдан ўтказилиши режалаштирилган.
Таъкидланишича, FD-2000 русумли ракета Ўзбекистонда илк бор синовдан ўтказилади.




Маълумот ўрнида, FD-2000 (Хунци-9 ёки HQ-9) — Хитойда ишлаб чиқарилган зенит-ракета комплекси бўлиб, самолётлар, қанотли ракеталар ва вертолётларни уриб тушириш учун мўлжалланган. Россиянинг С-300 зенит-ракета комплекси базасида ишлаб чиқилган. Максимал масофа 200 км, уриб тушириш баландлиги 0,5 – 30 км, ишга тушириш учун сарфланадиган вақт - 6 дақиқа, 200 км масофага учиш вақти – 2 дақиқа. Ракеталар сони 4та.
Мавзуга оид
20:30 / 28.06.2026
Қозоғистон қуролли кучлари юқори даражадаги жанговар шайлик ҳолатига келтирилади
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
08:48 / 20.06.2026
Дунё космодромлари харитаси: ким энг кўп ракета учирмоқда?
08:22 / 05.06.2026