Жамият | 15:49 / 24.10.2019
2586
1 дақиқада ўқилади

Зангиотадаги 1080та хонадонда газ таъминоти вақтинча тўхтатилди

Фото: ТАСС

Тошкент вилояти Зангиота туманининг бир неча ҳудудлари кесишмасидаги газ қувурларида авария ҳолати юз берди. 

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабарига кўра, айни дамда газ таъминоти корхонаси ишчи гуруҳи томонидан мазкур авария ҳолатини бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. 

Таъмирлаш ишларининг техника хавфсизлиги қоидаларига кўра, 2019 йил 24 октябрь куни, Зангиота туманининг «Тариқтешар», «Қуёшли», «Туябўғиз» ва «Туркистон» МФЙлари ҳудудидаги жами 1080 та аҳоли хонадонларида соат 14:00 дан 18:00 гача табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилиши маълум қилинди.

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўраган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид