Эрдўған Le Point журнали устидан прокуратурага шикоят қилди
Адвокатнинг билдиришича, таҳририятдагилар Туркия президентининг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаган ва у уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилишини талаб қилган.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Анқара прокуратурасига Франциянинг Le Point журнали, журналист Этьен Жернелл ва халқаро бўлим муҳаррири Роман Гюбер устидан шикоят йўллади.
Унинг фикрича, журнал изоҳлар ёзилган унинг портретини жойлаштириб Эрдўғанни ҳақорат қилган. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар берди.
Туркияда президентни ҳақорат қилганлик учун жиноий жавобгарлик кўзда тутилган. Эрдўғаннинг адвокати Ҳусайн Айдин прокуратурага 11 саҳифадан иборат шикоят йўллади.
Шикоятда қайд этилишича, французлар фойдаланган ибораларни фикр эркинлиги билан оқлаб бўлмайди.
Унинг билдиришича, таҳририятдагилар президентнинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаган ва у уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилишини талаб қилган.
Мавзуга оид
16:43 / 06.11.2024
Эрдўған туркийзабон давлатларни умумий алифбога ўтишга чақирди
21:46 / 30.10.2024
Эрдўған курдларни «Туркия асрини» биргаликда қуришга чақирди
00:08 / 30.10.2024
Туркия ташқи таҳдидларнинг олдини олиш учун янги ҳарбий платформалар яратади
11:30 / 26.10.2024