Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Туркия ва Россия Су-35 қирувчиларини етказиб бериш бўйича шартнома имзолашга яқин
Фото: ТАСС/Марина Лысцева
Daily Sabah газетасининг маълумот беришича, Анқара ва Москва келажакда Туркия Россия самолётлари учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқариши бўйича шартнома имзолаши мумкин.
Анқара ва Москва Туркияга 36та Су-35 қирувчи самолётларини етказиб бериш бўйича шартнома имзолашга яқин турибди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Daily Sabah газетаси хабар берди.
Россия ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича федерал хизмати раҳбари Дмитрий Шугаевнинг айтишича, Туркияга Су-35 ва Су-57 қирувчи самолётларини етказиб бериш бўйича шартномалар тўғрисида гапиришга ҳали эрта. Аммо маслаҳатлашувлар давом этмоқда.
Туркия Россия қирувчи самолётларини сотиб олиши мумкинлиги ҳақидаги фикрлар Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг 27 августда Москвага қилган ташрифидан сўнг авж олганди.
Мавзуга оид
18:22 / 08.03.2026
Бахтиёр Саидов Эрдўған билан учрашди
00:30 / 01.03.2026
Эрдўған Эронга қилинган ҳужумларни қоралади
21:05 / 26.02.2026
Шавкат Мирзиёев Туркия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
08:51 / 30.01.2026