Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОТМга қўшимча давлат гранти асосида қабул қилинадиган спортчилардан сўраладиган ҳужжатлар маълум қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 4 сентябрда ўтказилган 36-сонли видеоселектор мажлиси баёнига мувофиқ, Олимпия спорт турлари бўйича Республика ва халқаро спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндор (1-2-3-ўрин) бўлган спортчи-ўқувчилар учун олий таълим муассасаларига (Соғлиқни сақлаш соҳасига кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари бундан мустасно) қўшимча давлат гранти асосида имтиёзли равишда имтиҳон синовларисиз қабул қилиш имконияти яратилди.
Республика олий таълим муассасаларига имтиёз асосида қабул қилинишига талабгор спортчилар тоифасига ўрта (11 синф негизида), ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини битирганига 3 йилдан ортиқ муддат бўлмаган ҳамда сўнгги уч йил давомида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги раҳбарлигида ўтказилган республика ва халқаро спорт мусобақаларида совринли ўринларни (1, 2, 3-ўрин) қўлга киритган фуқаролар киради.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг жойлардаги ҳудудий органлари имтиёзга эга спортчилар рўйхатини шакллантиради ва вазирликка тақдим этади. Имтиёзга эга спортчилар Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг жойлардаги ҳудудий органларига ариза ва ҳужжатларини 2019 йилнинг 5 ноябрига қадар топшириши мумкин.
Имтиёзга эга спортчилар вазирликнинг жойлардаги ҳудудий органларига қуйидаги ҳужжатларни топширади:
- Жисмоний тарбия ва спорт вазири номига ариза (захира сифатида 2та олий таълим муассаси ҳамда таълим йўналиши ва тили ҳам аниқ кўрсатилиши шарт);
- фуқаролик паспорти нусхаси ёки ички ишлар бўлимлари томонидан берилган 09-шакл бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, паспорт серияси ва рақами кўрсатилган маълумотнома;
- паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
- умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат (иловаси билан) нусхаси;
- республика ва халқаро спорт мусобақаси совриндори (1, 2, 3-ўрин) дипломи;
- республика ва халқаро спорт мусобақаси буйруғидан кўчирма;
- республика ва халқаро спорт мусобақаси низоми;
- республика ва халқаро спорт мусобақаси баённомасидан кўчирма.
Имтиёзга эга спортчилар томонидан топширилган ариза ва ҳужжатлар вазирлик томонидан умумлаштирилиб, рўйхати шакллантирилади ва 15 ноябрга қадар Жисмоний тарбия ва спорт вазири томонидан ташкил этиладиган Имтиёзга эга спортчилар ҳужжатларини ўрганиш бўйича махсус комиссия томонидан ўрганиб чиқилади.
Тақдим этилган ҳужжатларнинг қалбакилиги ёки мазкур тартибда белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланган тақдирда мазкур имтиёзга эга спортчилар талабаликка тавсия этилмайди.
Қўшимча маълумотларни 71 коди билан 239-24-29 телефон рақами ёки www.minsport.uz сайти орқали олиш мумкин.
Мавзуга оид
20:18 / 14.01.2023
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
02:32 / 12.02.2021
Ўзбекистондаги спорт иншоотларининг бир кунлик қуввати қарийб 1,5 млн кишини ташкил этади — Адлия вазирлиги
00:18 / 12.02.2021
Ўзбекистондаги мактабларнинг 22,5 фоизида спорт заллари йўқлиги маълум қилинди
19:17 / 22.12.2020