«Tourism EXPO Japan 2019»да Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти намойиш этилмоқда
“Tourism EXPO Japan” йилнинг туризм соҳасидаги энг йирик тадбирларидан бири бўлиб, унда дунёнинг 130 мамлакатидан 200 мингдан ортиқ тур-бизнес вакиллари ва ҳаваскорлар қатнашмоқда.
Япониянинг Осака шаҳрида “Tourism EXPO Japan 2019” кўргазмасига старт берилди. Япония саёҳат ва туризм агентлиги (JTTA), Япония сайёҳлик агентликлари уюшмаси (JATA) ва Япониянинг миллий туризм ташкилоти (JNTO) ҳамкорлигида уюштирилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, республикамизнинг Япониядаги ваколатхонаси ҳамкорлигида юртимизнинг миллий стенди намойиш этилмоқда.
Ўзбекистон стендида вакилларимиз “Tourism EXPO Japan 2019” меҳмонларига мамлакатимиз ҳудудларининг сайёҳлик салоҳияти ва республикада туризмнинг ривожланаётган турлари ҳақида батафсил маълумот беришмоқда. Бундан ташқари, кўргазма меҳмонлари тарқатма материаллар, жумладан журналлар, буклетлар, қўлланмалар ва мамлакатнинг сайёҳлик харитаси орқали Ўзбекистоннинг сайёҳлик имкониятлари билан таништирилмоқда.
Ўзбекистон миллий стендида 8 сайёҳлик компанияси, жумладан “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонаси ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК учун алоҳида ўрин ажратилган.
Бундан ташқари, кўргазмада мамлакатимизнинг вино туризми салоҳиятини кўрсатиб бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси билан ҳамкорликда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи "Ўзбекистон шампани" АЖ, “Фаровон" МЧЖ ва Қибрай "Шароб" илмий-экспериментал корхоналари биринчи марта иштирок этмоқда.
Маълумот учун: “Tourism EXPO Japan” йилнинг туризм соҳасидаги энг йирик тадбирларидан бири бўлиб, унда дунёнинг 130 мамлакатидан 200 мингдан ортиқ тур-бизнес вакиллари ва ҳаваскорлар қатнашмоқда.
“Tourism EXPO Japan” туризм ва саёҳат кўргазмаси минтақавий иқтисодиётда туризмнинг ўрнини ошириш, иш ўринларини яратиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ижтимоий фаровонликни таъминлаш борасида дунёнинг йирик тадбирларидан бири ҳисобланади.
Кўргазма 27 октябрга қадар давом этади.
Мавзуга оид
17:37 / 12.11.2024
Ўзбекистон такси хизмати энг арзон давлатлар қаторига кирди
22:36 / 26.09.2024
Чирчиқ дарёсининг 6 км қисмида дам олиш ҳудуди барпо этилади
15:05 / 02.09.2024
Намангандаги Нанай қишлоғига “Туризм қишлоғи” мақоми берилди
23:17 / 08.08.2024