Ўзбекистон | 22:34 / 26.10.2019
72011
2 дақиқада ўқилади

Манба: UzAuto Motors келгуси йилдан ҳар ойда янги автомобиль моделини тақдим этиши мумкин

Декабрь ойида Uzauto Motors компанияси иккита янги моделини тақдим этади. 2020 йилдан ҳар ой биттадан янги автомобилни ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. 

2020 йилдан эътиборан, «Ўзавтосаноат» тизимига кирувчи Uzauto Motors компанияси автомобиллар ишлаб чиқариш соҳасида кескин ижобий ўзгаришларни амалга оширишни режалаштирмоқда. Компания раҳбариятидаги Kun.uz манбасининг сўзларига кўра, келаси йилдан бошлаб, ҳар ой янги турдаги автомобиль ишлаб чиқишни ўзлаштириш ва харидорларга етказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Chevrolet Traverse / Фото: carlblackoforlando.com

Бундан ташқари, декабрь ойида Uzauto Motors томонидан ишлаб чиқарилувчи иккита модель тақдимоти ўтказилади. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқов UzAuto Motors Service & Trade-In Center очилиши муносабати билан ташкил этилган очилиш маросимида Kun.uz мухбирига маълум қилди. 

Chevrolet Trailblazer / Фото: dubaicars.com

Эслатиб ўтамиз, UzAuto Motors компанияси директори Рустам Ражабов завод томонидан Chevrolet Trailblazer, Chevrolet Equinox ва Chevrolet Traverse моделларини ишлаб чиқариш бўйича ишлар олиб борилаётганини маълум қилган эди.

Chevrolet Equinox / Фото: chevrolet.com

Аввалроқ, «Ўзавтосаноат» бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқов яқин келажакда UzAuto Motors заводида бир платформа негизида 3та янги модел ишлаб чиқиш йўлга қўйилиши ҳақида президент Ш.Мирзиёевга маълум қилганди. 

Мавзуга оид