Жамият | 10:59 / 26.10.2019
8110
1 дақиқада ўқилади

UzAuto Motors Асака автомобиль заводида ёнғин юз бергани ҳақидаги маълумотни рад этди

Фото: Wikipedia

UzAuto Motors Асака автомобиль заводида ёнғин юзага келгани ҳақида тарқалган хабарларни рад этди.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда Андижон вилоятидаги Асака автомобиль заводида ёнғин юзага келгани бўйича хабарлар тарқалди. UzAuto Motors компанияси мазкур хабарлар юзасидан баёнот билан чиқди

Қайд этилишича, бугун, 26 октябрь куни, тунги соат 1:00ларда Андижон шаҳри Сой кўчасида жойлашган “Андижонмаш” корхонаси ҳудудида жойлашган текстиль корхонасининг том қисмида ёнғин юз берган. 

“Ёнғин сабаблари бизга маълум эмас. Асака автомобиль заводи ҳудудида ҳеч қандай ёнғин юз бермаганини расман маълум қиламиз”, - дейилади баёнотда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид