Фан-техника | 08:29 / 27.10.2019
5403
2 дақиқада ўқилади

Huawei 2018 йилда патентлар олишга ариза бериш бўйича дунёда етакчи бўлди

Фото: AP Photo/Kin Cheung

Хитойнинг Huawei телекоммуникацион корпорацияси 2018 йилда дунёда патент олишга ариза бериш бўйича етакчи бўлди. Бироқ ушбу ишланмалар технологик нуқтаи назардан АҚШдаги рақобатчи компанияларга ютқазган. Бу ҳақда Nikkei нашри Patent Result тадқиқот компанияси маълумотларига таяниб хабар берди. 

Huawei ўтган йил ҳаммаси бўлиб патент олишга 5405 ариза берган, бу эса патент олишга ариза бериш бўйича 2-ўринни эгаллаган Mitsubishi Electric япон компанияси ва 3-ўринни эгаллаган Intel компанияси аризаларидан 2 каррадан кўпроқни ташкил қилган. Бироқ Хитой компанияси патентларидан 21 фоизини юқори инновациялар тоифасига киритиш мумкин. АҚШнинг бошқа технологик компаниялари, мисол учун, Qualcomm бозорда янада самарадор ҳаракат қилади. Унинг юқори технологик патентлари улуши 44 фоизни ташкил қилади. 

Ҳисоботда таъкидланишича, Huawei Хитой компаниялари орасида патентларни сотиб олишда ҳам энг фаоли бўлган. 2018 йилда компания 500 та патент сотиб олган, улардан ярми АҚШ фирмалари ва ишлаб чиқарувчиларига тегишли бўлган. Гап рақамли сигнал, мобил тармоқларни бошқариш технологиялари ва бошқалар ҳақида бормоқда. Patent Result таҳлилчиларининг фикрича, Хитой компанияси бундай сиёсат ҳисобига унга нисбатан санкциялар амал қилаётган шароитда қисқа муддатларда технологик мустақилликка эришишни кўзламоқда. 

1987 йилда ташкил топган Huawei телекоммуникация ва истеъмолчилик қурилмалари, жумладан смартфонлар ишлаб чиқаради.  

Мавзуга оид