Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оренбургда ҳушсиз ҳолатда топилган Ўзбекистон фуқароси шифохонада вафот этди
Мамлакатимизнинг Қозон шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси Ўзбекистон фуқароси Ж.Р. нинг 16 октябрь куни Оренбург вилоятида темир йўл яқинида ҳушсиз ҳолатда топилгани тўғрисида ОАВда тарқалган хабарни тасдиқлади. Ҳамюртимиз Сол-Илецк шаҳри марказий шифохонасига жойлаштирилган эди.
21 октябрь куни юртдошимиз ушбу тиббиёт муассасасида вафот этди.
Бош консулхона вазиятни назоратга олди. Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Марҳумнинг яқинларига консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатилди.
25 октябрь куни ҳамюртимизнинг жасади Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ватанга юборилди.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ва Россиянинг Волгабўйи федерал округи (Бошқирдистон, Марий Эл, Мордовия, Татаристон, Удмуртия, Чувашия Республикалари, Нижегород, Оренбург, Пенза, Самара, Саратов, Ульянов вилоятлари, Перм ўлкаси) ҳудудидаги ҳамюртларимиз зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонасига +7-843-526-55-64, +7-843-526-55-65 телефонлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.
Мавзуга оид
10:35 / 03.04.2026
Россияда жазо ўтаётган 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик қайтарилиши мумкин
11:38 / 31.12.2025
Полшада қийин аҳволга тушган икки фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
17:16 / 23.12.2025
Россиядан бир ёшли Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди
15:58 / 18.10.2025