Тошкентда ҳар шанба саломатлик марафони ўтказилмоқда
26 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида «Юқори босим — юқори хавф» шиори остида саломатлик марафони ўтказилмоқда. Бу ҳақда хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Марафонда қўмита раиси Элмира Боситхонова, шунингдек, республика, шаҳар ва туман хотин-қизлар қўмиталари раис ҳамда мутахассислари, соғлиқни сақлаш муассасалари, санитария-эпидемиология назорати, халқ таълими ва мактабгача таълим муассасалари вакиллари, ёшлар иттифоқи аъзолари, маҳалла фуқаролари йиғинлари, Сергели тумани ички ишлар бўлими, банк, солиқ, савдо ва бошқа корхоналар ходимлари, жами 800 нафарга яқин фаоллар қатнашган.
Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, бу саломатлик марафони ҳар шанба куни анъанавий ўтказилмоқда ва унда юқори қон босими инсон саломатлигига зарарлиги, унга қарши ҳаракат билан курашиш кераклиги тарғиб қилинмоқда. Хабарда марафон иштирокчилари борган сари ортиб бораётгани айтилган.
Мавзуга оид
16:50 / 24.06.2024
Сенат раиси “Раҳбар аёллар мактаби” тингловчилари билан учрашди
16:17 / 06.12.2018
Самарқанд вилояти хотин-қизлар қўмитасига янги раис сайланди
18:36 / 11.10.2018
Тошкент шаҳрининг иккита тумани хотин-қизлар қўмитасига раис сайланди
00:18 / 28.04.2018