Жамият | 18:36 / 11.10.2018
9625
2 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрининг иккита тумани хотин-қизлар қўмитасига раис сайланди

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек ва Миробод туман ҳокимлигида туман хотин-қизлар қўмиталарининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда KUN.UZ’га Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Миробод туманида бўлиб ўтган тадбирда 150 нафар иштирокчи, жумладан, туман хотин-қизлар қўмитасининг бошқаруви аъзолари ва жойларда бошланғич ташкилотлардан сайланган делегатлар иштирок этишди. Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилиб, 2012 йилдан Миробод туман хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимда ишлаб келган Мадаминова Феруза Воҳидовна кайта шу лавозимга сайланди.

Мадаминова Феруза Воҳидовна

Мирзо Улуғбек туманида бўлиб ўтган ҳисобот-сайлов конференцияси йиғилишида ҳам ташкилий масала кўрилди. Унга кўра, Мирзо Улуғбек туман хотин-қизлар қўмитаси раиси этиб, Сафарова Хуршида Очиловна сайланди. Шунингдек, ҳисобот-сайлов конференцияда қўмита назорат тафтиш комиссияси таркиби ҳам тасдиқланди.

Сафарова Хуршида Очиловна
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Йиғилишда йўл қўйилган камчиликларга танқидий баҳо берилиб, келгусида амалга ошириладиган устувор вазифалар белгилаб олинди. Маълумот учун, бугунги кунда туманда 539 та бошланғич ташкилот мавжуд. Конференция ишида уларнинг 220 нафар вакили иштирок этди.

Мавзуга оид