Жаҳон | 19:10 / 27.10.2019
24554
1 дақиқада ўқилади

«Худди кино кўраётгандек бўлдим» - Трамп ИШИД раҳбарининг йўқ қилинишини жонли эфирда кузатганини айтди

Ушбу жараённи у билан бирга вице-президент Майк Пенс, штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси бошлиғи Марк Милли ва бошқалар кузатиб боришган.

АҚШ президенти Дональд Трамп ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг йўқ қилиниши жараёнини Оқ уйда жонли эфирда кузатиб борганини маълум қилди. 

"Бу худди кино томоша қилишдек бўлди", - деди АҚШ президенти журналистларга.

Унинг сўзларига кўра, ушбу жараённи у билан бирга вице-президент Майк Пенс, штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси бошлиғи Марк Милли ва бошқалар кузатиб боришган.

Бугун АҚШ 27 октябрга ўтар кечаси Суриянинг Идлиб вилоятида ИШИД раҳбарини йўқ қилиш бўйича амалиёт ўтказгани ҳақида маълум қилинди.

Туркия Мудофаа вазирлиги ушбу амалиёт Анқара билан мувофиқлаштирилган ҳолда ўтказилгани тасдиқлаган, унда 8та вертолёт ва 4та дрон иштирок этганини маълум қилинган.

Трампнинг айтишича, ал-Бағдодий авиазарбалардан кейин “қўрқоқларча қочган”, аммо ҳудудни туннел орқали тарк этиш учун ҳаракати муваффақиятсиз кечгач, белига боғланган портловчи қурилмаларни портлатиб юборган.

Мавзуга оид