Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вашингтонда ИШИДга қарши коалиция мамлакатлари йиғилиши ўтказилади
Аввалроқ Франция мудофаа вазири Флоранс Парли яқин вақт ичида ана шу учрашув бўлиб ўтиши ҳақида хабар қилганди.
ИШИД гуруҳига қарши кураш олиб бораётган халқаро коалиция мамлакатлари вакиллари 14 ноябрь куни Вашингтонда йиғилиш ўтказади. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб Agence France-Presse хабар берди.
Аввалроқ Франция мудофаа вазири Флоранс Парли яқин вақт ичида ана шу учрашув бўлиб ўтиши ҳақида хабар қилганди.
Эслатиб ўтамиз, якшанба куни АҚШ президенти Дональд Трамп ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий ўлдирилгани ҳақида шахсан тантанали равишда эълон қилди.
Халқаро коалиция ал-Бағдодийнинг ўлимини улкан ғалаба сифатида кўраётган бўлса-да, маҳаллий низолар ИШИД жангариларининг фаоллашувига ва ҳаракат яна уйғонишига олиб келиши мумкин, фақат халқаро коалиция кучлари шу ерда бўлиб туришигина буни тўхтатиб турибди.