Жаҳон | 23:46 / 29.10.2019
6049
1 дақиқада ўқилади

Байрут марказида намойишчилар бош вазир истеъфосини байрам қилишмоқда

Ливанда WhatsApp каби иловалардан фойдаланганлик учун ҳамда тамаки маҳсулотларига солиқ жорий этилиши эълон қилинганидан сўнг мамлакатда ҳукуматга қарши намойишлар бошланиб кетганди. Шунингдек, 2022 йилда ҚҚС 15 фоизга оширилиши режалаштирилганди.

Байрут марказида минглаб намойишчилар Ливан бош вазири Саад Ҳаририйнинг истеъфосини байрам билан нишонлашмоқда.

Хабар қилинишича, Ливан пойтахти марказидаги майдонларга намойишчилар келиши давом этмоқда. Одамлар бир-бирини бош вазир истеъфоси билан табрикламоқда.  

Аввалроқ бош вазир Саад Ҳаририй халққа телемурожаат қилиб ўз истеъфоси ва ҳукуматнинг тарқатилганини эълон қилганди.

Ливанда вазирлар маҳкамаси WhatsApp каби интернет орқали суҳбатлашиш имконини берувчи иловалардан фойдаланганлик учун ҳамда тамаки маҳсулотларига солиқ жорий этишни маъқуллаганидан сўнг мамлакатда ҳукуматга қарши намойишлар бошланиб кетганди. Шунингдек, 2022 йилда ҚҚС 15 фоизга оширилиши режалаштирилганди. 18 октябрда Ливан алоқа вазири "WhatsApp солиғи" бекор қилинганлигини эълон қилди, аммо намойишлар тўхтамади.

Мавзуга оид