Жаҳон | 23:17 / 15.07.2021
11070
1 дақиқада ўқилади

Куба ҳукумати намойишчилар талабини қондирди

Куба ҳукумати мамлакатда ўтган кенг кўламли норозилик намойишлари ва тартибсизликлардан кейин хориждан озиқ-овқат ва дори-дармонни божсиз олиб киришга вақтинча рухсат берди.

Фото: Getty Images

Таъкидланишича, янги тартиб 19 июлдан амал қила бошлайди ва йил охиригача давом этади.

Куба бош вазири Марреро Крус маҳсулотларни божсиз олиб кириш кўплаб сайёҳлар талаби бўлганини айтиб ўтган. Ҳукумат бу борадаги вазиятни 31 декабрдан кейин яна кўриб чиқади.

Кубада 11 июлда озиқ-овқат ва дори-дармон тақчиллиги, нарх-наво ошиши ва ҳукуматнинг коронавирусга қарши чораларига қарши кўп минг кишилик норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Намойишчилар Кубага келаётганларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонларни бож тўловисиз олиб киришга рухсат беришни талаб қилишган.

Маълумотларга кўра, ушбу намойишлар Озодлик оролида 1990-йиллардан бери ўтган энг оммавий намойишлар бўлди.

Мавзуга оид