Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда «Naqshbandi Tourism Festival 2019» халқаро тадбири бўлиб ўтади
«Naqshbandi Tourism Festival 2019» халқаро фестивали доирасида 18 давлатдан 200 га яқин меҳмонларнинг ташриф буюриши кўзда тутилган. Уларнинг орасида жаҳонга машҳур олимлар, фан ва жамоат арбоблари, туристик ташкилотлар вакиллари бор.
31 октябрь -7 ноябрь кунлари Малайзиянинг «Умумжаҳон Сўфийлар ташкилоти» ташаббуси билан Ўзбекистонда зиёрат туризми йўналишида «Naqshbandi Tourism Festival 2019» номли халқаро тадбири ўтказилиши кутилмоқда. Мазкур тадбир «Hilal Travel» сайёҳлик ташкилоти ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси кўмагида, шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмита, Ташқи ишлар вазирлиги, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ва «Ўзбекистон темир йўллари» ҳамкорлигида ташкил қилинмоқда.
«Naqshbandi Tourism Festival 2019» халқаро фестивали доирасида 18 давлат, жумладан, Малайзия, Индонезия, Туркия, Ҳиндистон, Хитой, Буюк Британия, Янги Зеландия, Австралия, Бразилия ва АҚШ давлатларидан 200 га яқин меҳмонларнинг ташриф буюриши кўзда тутилган. Уларнинг орасида жаҳонга машҳур олимлар, фан ва жамоат арбоблари, туристик ташкилотлар вакиллари бор.
Зиёрат дастури доирасида меҳмонлар Тошкент шаҳрида кутиб олиниб, сўнгра Бухоро шаҳри томон йўл олишади. У ерда «Етти пир» номи билан машҳур бўлган ҳазрат Абдухолиқ Ғиждувоний, Хўжа Ориф Ревгарий, Хўжа Маҳмуд Анжир Фағнавий, Муҳаммад Баҳоуддин Нақшбандий, Хўжа Бобои Самосий, Хўжа Али Ромитаний, Абул Ҳафс Кабир ҳамда Саййид Амир Кулол каби улуғ зотларнинг зиёратгоҳларини зиёрат қилишади.
Бундан ташқари, фестиваль дастурига кўра, меҳмонларнинг Мир Араб Олий мадрасасига ташрифи ҳамда унинг фаолияти билан яқиндан танишиши режалаштирилган.
Шундан сўнг халқаро тадбир меҳмонлари Самарқанд шаҳрига йўл олишади. Темурийлар пойтахтида зиёратчилар ҳазрати Имом Бухорий мажмуаси, ҳазрат Хўжа Убайдуллоҳ Аҳрор ҳамда Шоҳи Зинда мажмуаларини зиёрат қилишади.
Меҳмонлар шунингдек, Қарши ва Термиз шаҳарларига ҳам ташриф буюриши кўзда тутилган бўлиб, у ерларда Абул Муин Насафий, имом Ат-Термизий, Ҳаким Термизий каби ислом оламининг машҳур алломалари мангу қўним топган масканларни зиёрат қилишади.
Ушбу зиёратлардан сўнг меҳмонлар Тошкентга йўл олиб, пойтахтда Ҳазрати Имом комплекси ва Ўзбекистон мусулмонлар идорасига ташриф буюришади. Шу билан бирга, Ўзбекистонда илк бор мусҳафи шариф чоп этилаётган «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти фаолияти билан танишиш ҳамда Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан бунёд этилган шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжид мажмуасига ташриф буюриш режалаштирилган.
Мавзуга оид
11:00 / 10.06.2026
Ўзбекистон сайёҳлар оқими ўсиши бўйича дунё етакчилари қаторига кирди
18:02 / 27.04.2026
Кюрасао банкнотаси 2025 йилда дунёдаги энг яхшиси деб топилди
14:41 / 20.03.2026
Туризм соҳаси иштирокчиларига янги имтиёзлар берилади
21:36 / 19.03.2026