Жаҳон | 21:03 / 29.10.2019
6094
1 дақиқада ўқилади

Покистон бош вазирига нисбатан чиқарилган ҳукм ижроси кечиктирилди

Навоз Шарифда юрак хуружи юз берган. 25 октябрда Лохур суди уни 2 млн рупий ($25000) эвазига озод қилган ва мамлакатда ёки хорижда даволанишига рухсат берганди.

Исломобод олий суди даволаниши зарур бўлган Покистон собиқ бош вазири Навоз Шарифга нисбатан чиқарилган ҳукм ижросини саккиз ҳафтага тўхтатди. У коррупцияда айбланиб етти йилга озодликдан маҳрум қилинганди.

Шариф ўтган ҳафтада гаров эвазига қамоқхонадан чиқарилганди. 

Сиёсатчида юрак хуружи юз берган. 25 октябрда Лохур суди уни 2 млн рупий ($25000) эвазига озод қилган ва мамлакатда ёки хорижда даволанишига рухсат берганди. 

Навоз Шариф тўрт марта Покистон бош вазири лавозимини эгаллаган. У 2017 йилда Покистон олий суди томонидан лавозимидан четлаштирилган.

Мавзуга оид