Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда энергия самарадорлигини ошириш бўйича савдо ярмаркаси ва давра суҳбати ўтказилди
Октябрь-ноябрь ойи давомида Энергетика вазирлиги ва Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан республиканинг 14 ҳудудида давра суҳбатлари ва савдо ярмаркалари бўлиб ўтиши режалаштирилган.
29 октябрь куни Наманган “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан ана шундай тадбир ташкил этилди.
Анжуманни ўтказишдан асосий мақсад иштирокчиларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги ПҚ-4422-сонли "Иқтисодий ва ижтимоий соҳаларнинг энергия самарадорлигини ошириш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий қилиш ва қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш бўйича тезкор чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори моҳияти ва белгиланган вазифалар, шунингдек Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг "Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш" лойиҳаси билан таништиришдан иборат бўлди.
Қатнашчилар савдо ярмаркасида энергия самарадор ва қайта тикланувчи энергия қурилмаларини ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг кўргазмалари билан танишишди.

“Давра суҳбати” давомида мавзу юзасидан энергетика вазирлиги департаменти мудири Музаффар Ҳакимов, соҳа мутасаддилари Алишер Тўраев, Алишер Алимбоевлар маъруза қилдилар.

"Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш" лойиҳаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан 2011 йилдан буён амалга ошириб келинмоқда. Лойиҳада Жаҳон банки Халқаро тараққиёт банкининг (ХТБ ва ХТТБ) 325 миллион долларлик имтиёзли кредит маблағларидан, шунингдек, Ўзбекистон тижорат банкларининг маблағлари ҳисобига молиялаштирилади. Бунинг ёрдамида кўп энергия сарфлайдиган корхоналар ишлаб чиқариш жараёнида электр энергияси ва табиий газ истеъмолини сезиларли даражада камайтириш имкониятига эга.

2011 йилдан буён 30 дан ортиқ саноат корхоналарига имтиёзли кредитлар берилди. Бугунги кунга қадар 82 та кичик лойиҳа муваффақиятли амалга оширилди. Лойиҳалар энергия талаб қиладиган соҳаларда амалга оширилди: нефт ва газ, тоғ-кон, кимё, электр энергияси, қурилиш ва қайта ишлаш.

Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш натижасида йилига 500 миллион кВт. дан ортиқ табиий газ ва 187 миллион куб метр табиий газ тежалиши таъминланди. Бундан ташқари, лойиҳада иштирок этувчи компаниялар атмосферага зарарли чиқиндиларни йилига 580 минг метрик тонна СО2 га камайтирдилар.

Бундан ташқари, 2019 йил 28 июнда ушбу лойиҳани муваффақиятли амалга оширганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш" лойиҳаси доирасида Европа инвестиция банкидан маблағ жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида "ги 541-сонли қарори қабул қилинди, унга мувофиқ қўшимча 100 миллион евро миқдорида маблағ жалб қилинади.


Мунозара тарзида ўтган “Давра суҳбати” давомида энергия самарадор ва қайта тикланувчи энергия қурилмаларини ишлаб чиқарувчи корхоналар вакиллари, вилоятда фаолият юритувчи тадбиркорлар, талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутасаддиларидан етарли даражада жавоб олдилар.
Элмурод Эрматов, KUN.UZ мухбири
Мавзуга оид
20:21 / 13.06.2026
"Ҳудудий электр тармоқлари" эски турдаги ҳисоблагичлар ўрнига янгисини бепул ўрнатиб беради
08:33 / 18.05.2026
“Энергосавдо” юрисконсулти 5 минг доллар билан қўлга тушди
08:30 / 18.03.2026
1,8 млрд сўмлик жаримани камайтиришни ваъда қилган муҳандис қўлга олинди
15:00 / 02.07.2025