ИИББ Чилонзордаги кафеда содир бўлган муштлашув ва 30 ёшли йигитнинг ўлими бўйича расмий маълумот берди
2019 йил 28 октябрь куни тахминан соат 21:00ларда фуқаролар - 24 ёшли Б.З. ва 30 ёшли М.А. Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида жойлашган “Уголок” кафесида кечки таом билан спиртли ичимлик истеъмол қилишган.
Тошкент шаҳар ИИББнинг ёзишича, шу вақт мобайнида Б.З. мастлик билан боғлиқ хатти-ҳаракатлари билан 21 ёшли А.А. ва 22 ёшли Д.М. исмли кафе қўриқчиларининг эътироз билдиришига сабабчи бўлган ва ўртада низо келиб чиққан.
Шундан сўнг, улар келишиб олиш учун, яъни “тортишувни давом эттириш” мақсадида кафедан ташқарига чиқиб, муштлашганлар. Муштлашув оқибатида Б.З. енгил тан жароҳатлари олиб, таниши М.А. билан таксига чиққан, бироқ ҳеч қанча юрмасдан, ўртоғининг мазаси бўлмаётганлиги учун автомобилдан тушган.
Чилонзор туманига қарашли “тез ёрдам” ходимлари М.А.ни тасодифан кўриб қолиб, касалхонага олиб кетаётган вақтда у вафот этган.
М.А.нинг ўлими бўйича олинган дастлабки суд тиббий ташхисига кўра, ўткир юрак қон томир етишмовчилиги ва спиртли ичимликдан заҳарланиш ҳолатлари аниқланган ва ҳеч қандай тан жароҳати аломатлари йўқлиги тўғрисида маълумот берилган.
Ҳозирда ушбу ҳолат Чилонзор тумани прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Шу билан бирга, юқорида содир этилган “безорилик” ҳаракатлари юзасидан, Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан А.А. ва Д.М.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддаси (Безорилик ) 2-қисми “б” банди бўйича жиноий иш қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар! Шуни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчимизки, ушбу ўлим билан боғлиқ норасмий хабарларга асосланиб, хулоса чиқаришга шошилманг. “Уголок” тунги клуб эмас, балки кафе сифатида фаолият олиб боришига алоҳида эътибор қаратишингизни сўраймиз. “Безорилик” жинояти ва М.нинг ўлими ўртасидаги боғлиқликка эса тергов жараёнида аниқлик киритилади ва натижаси бўйича батафсил ахборот берилади”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
12:41 / 10.11.2024
Тошкентда лицей ўқитувчиси ўқувчини дўппослади
15:30 / 22.10.2024
Тошкентда Lacetti икки пиёдани уриб юборди
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
16:18 / 25.09.2024