Юнусободда юз берган ёнғинда икки кишининг ҳаёти сақлаб қолинди
2019 йилнинг 31 октябрь куни соат 06:26да Тошкент шаҳри Юнусобод тумани 15-даҳасидаги кўп қаватли 23-уйнинг 31-хонадонида ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.
Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълумотида айтилишича, воқеа жойига 2 та ёнғин ўчириш техникалари юборилган. Бўлинмалар кўрсатилган манзилга 7 дақиқада етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 06:44да ўчирилган. Ёнғинни бартараф этиш вақтида ушбу хонадонга меҳмонга келган икки нафар фуқаролар: 1955 йилда туғилган фуқаро В.Г. ва 1949 йилда туғилган фуқаро Л.Г. ёнғин ўчирувчилар томонидан қутқарилган (ҳозирда аҳволи қониқарли). Ёнғиндан уйнинг 45 кв. метр майдони сақлаб қолинган. Тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ёнғин оқибатида уйнинг 5 кв. метр майдонда хона жиҳозлари ёниб зарарланган. Ҳодисанинг тахминий сабаби - маст ҳолда сигарета чекиб, ухлаб қолиш. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.