Иқтисодиёт | 21:20 / 01.11.2019
9773
1 дақиқада ўқилади

2020 йилда президент администрацияси учун 742,6 млрд сўм ажратилиши режалаштирилган

Фуқаролар учун бюджет-2020 лойиҳасида кўрсатилишича, 2020 йилда президент администрацияси учун 742,6 млрд сўм ажратилиши режалаштирилган.

Ҳужжатга кўра, 2020 йилда президент администрацияси учун давлат бюджетидан 742,6 млрд сўм (78,1 млн доллар) ажратилади. Бундан жорий харажатлар 612,6 млрд, инвестицион харажатлар эса – 130 млрд сўмни ташкил этади. 

Ҳужжат лойиҳасида давлат бошқаруви, адлия, прокуратура, суд ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ҳамда ННТ ва бошқа фуқаролик институтларини сақлашнинг тахминий харажатлари ҳам келтирилган. Юқорида номи келтирилган тузилмаларни сақлаш учун 2020 йилда 6 580,8 млрд сўм (692,7 млн доллар) сарфланиши режалаштирилган. 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид