Жамият | 15:09 / 01.11.2019
6259
1 дақиқада ўқилади

Ислом билим юртларида ўқиётган 36 талабанинг контракти закотлар ҳисобидан тўлаб берилди

Ўзбекистондаги 10та олий ва ўрта махсус ислом билим юртида таҳсил олаётган 36 нафар талабанинг контракт-шартнома пуллари октябрь ойида «Вақф» хайрия жамоат фондининг закот маблағлари ҳисобидан тўлаб берди.

Фонд матбуот хизмати берган маълумотга кўра, 36 нафар талабанинг ярим йиллик таълими учун тўловнинг жами қиймати 189 млн. сўмдан ортиқни ташкил этган.

Фото: vaqf.uz
Фото: vaqf.uz

«Вақф» хайрия жамоат фонди саховатпеша инсонларни илм толибларини қўллаб-қувватлашга, уларнинг моддий қийинчиликларсиз таълим олишларида кўмак кўрсатишда фаолликка чақирган.

«Динимиз учун хизмат қилувчи талабаларнинг таълимига кўмак кўрсатинг ва улкан ажрга эришинг», – дейилади хабарда.

Фото: vaqf.uz
Фото: vaqf.uz

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Вақф»фонди раҳбари Искандар Халилов жамғарма маблағлари нималарга сарфланаётгани юзасидан маълумот берган эди.

Мавзуга оид