Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Хориждан ҳам ушлаб келинади» — Самарқандда қидирувда бўлган шахслар қандай топилмоқда?
Жорий йилнинг 10 ойи давомида олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида Самарқанд вилояти бўйича қидирувда бўлган жами 1011 жиноятчидан 280 нафари ушланган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари ташаббуси билан қидирув йўналишида амалга оширилган ишлар қидирувда бўлган шахсларнинг яқин қариндошлари ва жойлардаги кенг жамоатчилик иштирокида олиб борилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати Kun.uz’га маълум қилмоқда.
Вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник Фарҳод Ҳасанов ҳамда вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари, адлия катта маслаҳатчиси Сирожиддин Эшқувватов раислигида барча шаҳар ва туман ҳокимлари, прокурорлари, ИИБ бўлим бошлиқлари ҳамда туманнинг бошқа мутасадди раҳбарлари ва кенг жамоатчилик жалб қилинган ҳолда йиғилишлар ўтказилган. Қидирувдаги шахсларнинг яқин қариндошлари билан суҳбат ва тушунтириш ишлари олиб борилганлиги боис ижобий натижаларга эришилган.
Ана шундай суҳбат ва тушунтириш ишлари давомида 57 нафар қидирувдаги шахс ўз ихтиёри билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга келгани сабабли уларга нисбатан муқаддам қўлланган қамоқ эҳтиёт чораси муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат эҳтиёт чораларига ўзгартирилди.
Ҳозирги кунда ҳамон қидирувда бўлиб турган 726 нафар шахсдан, Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан МДҲ давлатларида, жумладан, Россия Федерациясининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, уларнинг 89 нафари ушланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб, РФдаги вақтинча ушлаб туриш изоляторларига жойлаштирилган. Айни пайтда уларни Ўзбекистонга босқичма-босқич олиб келиш масаласи билан боғлиқ ҳужжатлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Шунингдек, 2019 йилда бошқа давлатларда яшириниб юрган 52 нафар қидирувдаги шахслар аниқланиб, Ўзбекистон Республикасига қайтариб олиб келинган.
Мавзуга оид
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026