Жамият | 16:12 / 02.11.2019
7214
2 дақиқада ўқилади

«Ўзэнергоинспекция»: электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган истеъмолчилар фош этилди

Фото: Корреспондент.net

Истеъмолчилар томонидан электр тармоқларига ноқонуний уланиш, электр энергиясини талон-торож қилиш ҳолатларини аниқлаш ва уларга нисбатан тегишли чораларни кўриш юзасидан “Ўзэнергоинспекция” томонидан жойларда жорий йилнинг октябрь ойида ўрганишлар ўтказилди.

“Ўзэнергоинспекция” ахборот хизматига кўра, ўтказилган ўрганишлар давомида жами 123та истеъмолчи томонидан электр энергиясидан фойдаланишда қоидабузарликларга йўл қўйган ҳолда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланиб, ушбу қоидабузарликка йўл қўйган истеъмолчиларга нисбатан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари талабларига асосан етказилган зарар бўйича 1,7 млрд сўмлик ҳисобга олинмаган электр энергияси қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Хусусан, Наманган вилоятида 8та истеъмолчи, Фарғона вилоятида 8та истеъмолчи, Самарқанд вилоятида 7та истеъмолчи, Хоразм 10та истеъмолчи томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш натижасида энергетика тизимига 1,5 млрд сўмлик зарар етказилган.

“Ўзэнергоинспекция”си жорий йил август ойидан октябрь ойига қадар жойларда ўтказилган ўрганишлар натижасида жами 415та истеъмолчи томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланиб, 242 та истеъмолчининг электр қурилмалари тармоқдан ажратилди. 

Электр энергиясидан фойдаланишда қоидабузарлик ҳолатларига йўл қўйган истеъмолчиларга нисбатан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари талабларига асосан етказилган зарар бўйича 9,8 млрд сўмлик ҳисобга олинмаган электр энергияси қайта ҳисоб-китоб қилиниб, бугунги кунга қадар 3,3 млрд сўм маблағлар ундирилди.

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш бўйича тадбирлар давом этмоқда, дейилади маълумотда.

Мавзуга оид