Жамият | 10:19 / 02.11.2019
31821
1 дақиқада ўқилади

Қўқонда мудҳиш қотиллик содир этилди

Қўқонда қасддан одам ўлдириш жинояти содир этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

2019 йил 19 октябрь куни 00:30ларда Қўқон шаҳар, Қудуқлик кўчасида яшовчи А.Х. (2000 йилда туғилган) отаси Ё.Х. (1972 йилда туғилган) билан биргаликда тоғаси А.А.ни жанжал оқибатида ошхона пичоғи билан бўйин ва қорин соҳаларига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдириб, мурдани яшаш хонадони ҳовлисига кўмиб қўйган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 1 ноябрь куни шаҳар прокуратураси томонидан А.Х ва Ё.Х.ларга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "п" банди билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳаёт Шамсутдиновнинг билдиришича, А.Х ва Ё.Х. процессуал тартибда ушланган.

Мавзуга оид