ШҲТ доирасида аёллар кенгаши ташкил этилиши мумкин
Айни пайтда Тошкентда ШҲТ давлат раҳбарлари кенгаши йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Тадбирни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов очиб берди.
Kun.uz мухбири хабарига кўра, тадбир доирасида сўзга чиққан Қирғизистон ҳукумати раиси Муҳаммадқалий Абилғазиев Тошкентда бўлиб ўтаётган кенгаш ташкилотчилигини юқори баҳолади.
– Бугун биз жаҳон иқтисодиёти мураккаб даврларни бошдан кечираётган пайтда учрашиб турибмиз. Шу боис ҳамкорлик ташкилотида ўзаро яқинлик ҳар қачонгидан ҳам муҳим. ШҲТ кенгашлари мунтазам кенгайиб бормоқда. ШҲТ доирасида махсус аёллар кенгаши тузиш режасини қўллаб қувватлаймиз, – деди Қирғизистон бош вазири.
Бундан олдин, Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов Хитойнинг ШҲТ доирасида халқ дипломатияси институтларини ташкил этиш таклифи қабул қилинишини билдирганди.
Мавзуга оид
16:12 / 12.09.2022
“Самарқанд руҳи” – халқаро ҳамкорликнинг янги форматини шакллантиришда мустаҳкам пойдевор бўлиши мумкин
15:28 / 12.09.2022
ИИВ Тошкент шаҳри ва қўшни вилоятларга кириш-чиқиш ёпилиши ҳақидаги хабарларни рад этди
11:13 / 12.09.2022
Шавкат Мирзиёев: ШҲТ айирмачилик унсуридан холи бўлган жозибадор маконга айланиши лозим
07:50 / 12.09.2022