Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилди
Президент томонидан «Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун имзоланди. Бу ҳақда телеграмдаги Huquqiy axborot канали хабар берди.
Қонунга мувофиқ, божхона маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Жумладан, Кодексга киритилган ўзгартиришларга кўра, муайян божхона режимига жойлаштирилган товарлар ва транспорт воситаларини ушбу божхона режими талабларига мувофиқ бўлмаган тарзда тасарруф этганлик учун, фуқароларга энг кам иш ҳақининг 20 бараваридан 30 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 30 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима белгиланди.
Шунингдек, божхона расмийлаштируви тугалланмаган товарлар ва транспорт воситаларини тасарруф этганлик учун фуқароларга энг кам иш ҳақининг 20 бараваридан 30 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 30 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима белгиланди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Мавзуга оид
19:06 / 26.12.2025
Тадбиркорларга солиқ муносабатларида енгилликлар берилди
14:36 / 01.04.2025
Хонанда Ботир Қодиров муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун жаримага тортилди
19:19 / 25.03.2025
«Биринчи имконият» доирасида тадбиркорлар маъмурий жавобгарликдан озод этилади
21:37 / 26.02.2025