«Ўзмиллийбанк» Бекобод шаҳридаги «Ўзметкомбинат»га пресс-тур ташкил қилди
Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳридаги «Ўзметкомбинат» АЖсига ОАВ вакиллари иштирокида пресс-тур ташкил этилди. Пресс-турнинг асосий мақсади – Ўзбекистонда илк бора ферросилиций ва ферросилициймарганецни ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан таништириш.
2016 йил 28 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 954-сонли фармоийшига асосан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Кореянинг экспорт-импорт банки маблағлари синдикатини яратиш орқали «Ўзметкомбинат» акциядорлик жамиятида ферросилицийни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида молиялаштирувчи банк сифатида танлаб олинди.
Лойиҳа доирасида бир йилда 15.000 тонна ферросилиций ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Лойиҳанинг умумий ҳисоби 36 млн АҚШ долларини ташкил этади. «Ўзмиллийбанк» Кореянинг Эксимбанки жалб қилган сармояси ҳисобидан 6,48 млн АҚШ долларини молиялаштирилиши йўлга қўйилди ва ушбу маблағлар тўлиқ ўзлаштирилди. Дастур доирасида етказиб берилган техникалар ўрнатилди ва тўлиқ жараёнда иш олиб бормоқда. Шу билан бирга, мутахассисларни ўқитиш ҳам амалга оширилди. Ферросилицийни ишлаб чиқариш объекти 2018 йилнинг 30 августидан экспулатация туширилди.
2017 йил 16 майдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4938-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзмиллийбанк Кореянинг Эксимбанки жалб қилган сармояси ҳисобидан 5,7 млн АҚШ доллари ферросилициймарганецни ишлаб чиқаришни молиялаштириш учун ажратилди. Лойиҳанинг умумий суммаси 23,8 млн долларни ташкил этиб, ишлаб чиқариш ҳажми бир йилда 10.000 тоннани ташкил этиши кўзда тутилган. 2018 йилнинг 7 декабрь куни объект тўлиқ экспулатацияга туширилди. Шунингдек, иккала маҳсулотни ишлаб чиқаришда жами 290та янги иш ўринлари яратилди.
Ферросилиций ва ферросилициймарганец қора металлни эгилувчанлик хусусиятини берувчи маҳсулотдир. Президентимизнинг ташаббуси билан ўзимизда ишлаб чиқаришни йўлга қўйилган ушбу маҳсулотга 10тадан ортиқ хорижий давлатлардан буюртмалар келиб тушмоқда. Илгари ферросилиций ва ферросилициймарганец хориждан импорт қилинган. Мутахассисларнинг фикрича, ҳар йили бу маҳсулотни сотиб олиш учун давлатимиз томонидан 15 млн АҚШ доллари сарфланган. Эндиликда у нафақат ички бозорни қоплайди, шунингдек экспорт ҳам қилинади.
«Ўзмиллийбанк» Матбуот хизмати
Мавзуга оид
22:21 / 17.10.2024
«Ўзметкомбинат»га янги раҳбар тайинланди
20:07 / 09.01.2024
Инвестициялар вазирига янги ўринбосар тайинланди
10:00 / 24.11.2022
“Ўзмиллийбанк” АЖ, Савдо-саноат палатаси ва “FERRANDI Paris” институти ўртасида хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича Ҳамкорлик келишуви имзоланди
13:00 / 07.07.2022