Жаҳон | 10:00 / 03.11.2019
6922
2 дақиқада ўқилади

Покистон мудофаа вазири мухолифатни огоҳлантирди

"Мухолифатчи партияларнинг аниқ саволи ёки талаби йўқ. Улар фақат бош вазирнинг истеъфосини кўзлашмоқда. Бош вазир кўчага чиққан 30-40 минг намойишчининг талаби билан истеъфо бериши нотўғри бўлади", деди Парвез Хаттак.

Покистон мудофаа вазири Парвез Хаттак мухолифатга бош вазир истеъфога чиқмаслигини маълум қилди. 

"Ҳукумат мухолифат билан музокаралар учун очиқ, аммо бош вазир Имрон Хоннинг қайта сайланиши ёки истеъфоси ҳақида ҳеч қандай сўз кетмаяпти", - деди Хаттак.

"Мухолифатчи партияларнинг аниқ саволи ёки талаби йўқ. Улар фақат бош вазирнинг истеъфосини кўзлашмоқда. Бош вазир кўчага чиққан 30-40 минг намойишчининг талаби билан истеъфо бериши нотўғри бўлади. Бундай шароитда мамлакатда демократия яшай олмайди", деб изоҳлади вазир мухолифатнинг талабини.

27 октябрда "Жамоат уламои Исломи" партияси тарафдорлари бошқа йирик мухолифат бирлашмалари билан биргаликда Покистоннинг турли шаҳарларидан Исломобод томон йўл олишди. Улар 1 ноябрь куни Исломободга етиб келишди. Ташкилотчилар бош вазир Имрон Хоннинг истеъфосини талаб қилиб муддатсиз иш ташлаш ўтказишни режалаштирмоқда.

1 ноябрь куни "Жамоат уламои Исломи" партияси етакчиси Фазл-ур-Раҳмон мамлакат бош вазиридан 48 соат ичида истеъфога чиқишни талаб қилди.

Мавзуга оид