Жаҳон | 23:44 / 03.11.2019
10886
1 дақиқада ўқилади

Столтенберг Туркиянинг НАТОдан истисно қилинишига қарши чиқди

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Туркия альянснинг муҳим аъзоси ҳисобланиши ва уни ташкилотдан истисно қилмаслик кераклигини айтди. Бу ҳақда Столтенберг Bild am Sonntag нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

НАТО бош котиби ғарб сиёсатчиларининг Туркияни Суриядаги ҳарбий амалиёти сабабли НАТОдан чиқариб юбориш чақириқларига шундай жавоб берди.

Столтенбергнинг айтишича, НАТОда Европа Иттифоқидан фарқли равишда, аъзо давлатни истисно қилишга имкон берувчи механизм мавжуд эмас.  

Шунингдек, унинг айтишича, Анқара ИШИДга қарши курашда муҳим ҳисса қўшган ва рекорд сонда қочқинларни қабул қилган. Столтенбергнинг фикрича, Туркия ўз хавфсизлигини таъминлашга ҳақлидир.

“Туркия ИШИДга қарши курашда ҳалифаликни йўқ қилишда ҳал қилувчи ҳисса қўшди. Бундан ташқари, НАТОнинг бирор иттифоқдоши Туркиячалик кўп суриялик қочқинни қабул қилмаган ва террорчилик ҳужумларидан бунчалик кўп жабр кўрмаган”, деб айтган Столтенберг.

Мавзуга оид