Фан-техника | 15:34 / 04.11.2019
8253
2 дақиқада ўқилади

Apple эски iPhone’ларда интернет ва навигация ишламай қолиши мумкинлигини маълум қилди

Фото: Getty Images

Нуқсонлар вақт ва сананинг аниқлиги билан боғлиқ иловаларда пайдо бўлиши мумкин. Фойдаланувчилар App Store, iCloud, электрон почта, интернет-браузер ва навигацияга кира олмасликлари мумкин.  

Эски iPhone ва iPad моделлари эгалари янги дастурий таъминот ўрнатмайдиган бўлишса, қийинчиликларга дуч келишлари мумкин. Бу ҳақда Apple расмий сайтида маълум қилинди.

Гап 2012 йилгача чиқарилган iPhone 5 (iOS 10.3.4), тўртинчи авлод iPad, Wi-Fi + Cellular, iOS 10.3.4, iPhone 4s (iOS 9.3.6), биринчи авлод iPad mini, Wi-Fi + Cellular, iOS 9.3.6, iPad 2 (Wi-Fi + Cellular, iOS 9.3.6), учинчи авлод iPad, Wi-Fi + Cellular, iOS 9.3.6 ҳақида бормоқда.

Нуқсонлар вақт ва сананинг аниқлиги билан боғлиқ иловаларда пайдо бўлиши мумкин. Фойдаланувчилар App Store, iCloud, электрон почта, интернет-браузер ва навигацияга кира олмасликлари мумкин.  

Корпорациянинг аниқлик киритишича, 3 ноябргача янгиланишларни юклаб олишга улгурмаганлар маълумотларнинг резерв нусхасини яратишлари, сўнгра компьютер ёрдамида қайта тиклашлари керак бўлади.

Мавзуга оид