Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бектемир тумани умумтаълим мактабларида “5 та ташаббус - 5 та имконият карвони” шиори остида тадбирлар ўтказилди

2 ноябрь куни Тошкент шаҳар Бектемир туманининг умумтаълим мактабларида “5 та ташаббус-5 та имконият карвони” шиори остида тадбирлар ташкиллаштирилди. Ушбу тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида таълим муассасаларида ёш авлодни адабиёт, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот-технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш ҳамда уларга касб-ҳунар сирларини ўргатиш ва иқтидорли ўқувчи ёшларни аниқлаш мақсадида ўтказилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлигидан йўлга чиққан махсус автомобиллар карвони Бектемир туманига етиб келди ва тумандаги 293-сонли умумтаълим мактабида ўз сафарини якунлади. 5 ташаббус карвони ҳар бир мактаб ўқувчи-ёшлари томонидан байрамона кутиб олинди.

Ташриф буюрганларга ўқувчи ёшлар ўзларининг адабиёт, санъат, спорт соҳасидаги иқтидорларини намойиш этишди. Тадбир Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент шаҳар ва Бектемир тумани прокуратураси, Бектемир туман халқ таълими бўлими ходимлари ҳамда 293-сонли мактаб педагоглари ҳамкорлигида кўтаринки руҳда ўтказилди.

Тадбирларда ҳомийлар томонидан тумандаги ўқувчи ёшлар фойдаланишлари учун 432 номдаги 2160 та бадиий китоблар, 5 та тикув машинаси, 4 турдаги 12 дона мусиқа чолғу асбоблари тақдим этилди.
Мавзуга оид
18:59 / 09.05.2026
Тошкентда ўйинчоқ машинада автомобил йўлида ҳаракатланган боланинг отаси жавобгарликка тортилди
12:52 / 02.03.2026
Бектемир туманида пиёда иштирокида ЙТҲ содир бўлди
13:01 / 03.02.2026
Бектемирдаги «Сувмаш» ҳудудида қора тутун чиқиши бўйича тезкор чора кўрилди
13:16 / 22.01.2026