Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ўйинчоқ машинада автомобил йўлида ҳаракатланган боланинг отаси жавобгарликка тортилди
Ота-она назоратсизлиги оқибатида вояга етмаган бола ўйинчоқ автомобилда йўлнинг қатнов қисмига чиқиб кетган.
Ижтимоий тармоқларда вояга етмаган боланинг ўйинчоқ автомобилда йўлнинг қатнов қисмига чиқиб кетгани акс этган видео тарқалди.
Мазкур видео бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумот берди.
Хабар қилинишича, ҳолат 8 май куни Бектемир тумани Олтинтопган кўчасида содир бўлган.
Ота-она назоратсизлиги оқибатида вояга етмаган бола ўйинчоқ автомобилда йўлнинг қатнов қисмига чиқиб кетган.
Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан боланинг отаси билан профилактик суҳбат олиб борилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Мавзуга оид
11:40 / 04.05.2026
Ўзбекистонда автомобилни қандай расмийлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш мумкин?
12:52 / 02.03.2026
Бектемир туманида пиёда иштирокида ЙТҲ содир бўлди
13:55 / 01.03.2026
Эко-стикерни қандай олиш мумкин?
13:01 / 03.02.2026