Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Грецияда 80 дан кўпроқ ноқонуний муҳожирни ташиб кетаётган юк машинаси ушланди
Полиция контейнер ташувчи юк машинасини шаҳар яқинидаги пуллик трассага кириш жойида тўхтатган.
Таъкидланишича, транспорт воситасидаги одамларнинг кўпида нафас олиш билан муаммолар юзага келган, шу сабабли уларни шифохонага етказиш учун тез ёрдам машиналари чақиртирилган.
Юк машинаси Салоники шаҳрига йўналаётган бўлган. Контейнер ичида дим бўлган ва муҳожирлар бундай вазиятда омон қолишлари даргумон бўлган. Барча муҳожирлар 20 ёшдан 30 ёшгача бўлган.
Полиция муҳожирларни ноқонуний ташишда гумон қилинган шахсни ҳибсга олган.
Бир неча кун аввал Британияда юк машинаси ичида Англияга тушишни истаган 39 кишининг жасади топилганди.
Мавзуга оид
08:22 / 06.06.2026
Украина Грецияга дипломатик изоҳ берди
14:21 / 05.02.2026
Грециянинг Эгей денгизидаги ороли яқинида 15 нафар мигрант ҳалок бўлди
12:24 / 16.01.2026
Греция дрон ҳужумларидан сўнг Қора денгиздаги хатарлар ҳақида огоҳлантирди
14:44 / 05.01.2026