Михаил Горбачёв Россия ва Ғарб қарама-қаршилиги ҳақида: «Совиган бўлса ҳам, барибир уруш»
Собиқ СССРнинг биринчи ва охирги президенти, 88 ёшни қаршилаган Михаил Горбачёв журналистларга камдан-кам интервью беради.
"Шошилиб тўғри қилибсиз, ёшим ўтиб қолди, бугун борман-эртага йўқ", - деди у Би-би-си мухбири Стив Розенберг билан Берлин девори қулашининг 30 йиллигига бағишланган суҳбатда.
"Темир парда"нинг ҳар икки тарафида немислар деворни парчалаётган бир пайтда ГДРда юз минглаб совет аскарлари жойлашганди.
Шунга қарамасдан, совет ҳарбийлари аралашмаслик тўғрисида буйруқ олишганди, кейинроқ, Ельцин даврида эса Шарқий Германия ҳудудидан зудлик билан олиб чиқиб кетилди.
Михаил Горбачёвнинг ўшанда тўғри йўл тутганига ишончи комил. Энг муҳими, қон тўкилмаган, деб ҳисоблайди у.
"Асосийси – қон тўкишларсиз, - дейди у. – Немислар, биз, бутун Европа ва бутун дунёга тааллуқли бўлган улкан иш қон тўкишлар билан кечишига йўл қўйиб бўлмасди. Ва биз аралашмаслигимизни айтдик".
Орадан икки йил ўтгач, СССР парчаланиб кетди ва Россияда ана шундай супердавлатнинг парчаланишида Горбачёвни айблайдиганлар ҳозир ҳам топилади.
Аммо Ғарбда Горбачёвга нисбатан деярли барча жойда ижобий бўлиб, бунинг биринчи навбатдаги сабаби ўша даврдаги АҚШ президенти Рональд Рейган билан биргаликда совуқ урушга чек қўйгандек туюлган ядровий қурол устидан назорат тўғрисида эмас, ядровий қуролсизланиш тўғрисида келишиб олишганидир.
Афсуски, ўша пайтда имзоланган қуролсизланиш тўғрисидаги шартнома вақт синовига дош беролмади. Аввал Россия, унинг ортидан АҚШ янги ракеталарни синашни бошлаб юбориб янги қуролланиш пойгасига киришиб кетишди.
"Оммавий қирғин қуроллари ва биринчи навбатда ядро қуроли бор экан, ўта улкан хавф мавжуд, - деб ҳисоблайди Горбачёв. – Барча халқлар ядро қуроли йўқ қилиниши кераклигини айтиши лозим. Биз ўзимизни ва сайёрамизни қутқариб қоламиз".
Михаил Горбачёв илгари совуқ уруш деб номланган, Россия ва Ғарб ўртасидаги бугунги қарама-қаршиликни "совиган, лекин барибир уруш" деб аташни маъқул кўради.
"Ўзингиз қаранг, ҳали у ерда-ҳали бу ерда тўқнашувлар, отишмалар. Ҳарбий самолётлар қаергадир учмоқда, жанговар кемалар қаергадир сузиб кетмоқда. Бу бизга керак бўлмаган ҳолат", - дейди собиқ СССРнинг собиқ президенти.
Ўз даврида КПСС МҚнинг бош котиби бўлган Михаил Горбачёв ошкоралик ва қайта қуриш сиёсатини ўтказган, партиянинг кескин йўл тутиши тарафдорларига қарши чиқишдан қўрқмаган, давлат тўнтаришига уринишни бошидан кечирган, қисқа вақтга бўлса ҳам СССР президенти бўлган ва Совет Иттифоқининг парчаланиши гувоҳи бўлган. У Брексит туфайли қийинчиликка дуч келган Британияга қандай маслаҳат бериши мумкин?
"Мияни ишлатинг, ақлли инглизлар, - жавобдан қочади Горбачёв, - сизларга маслаҳат бермайман, ўзингиз ҳал қилинг".
Мавзуга оид
21:25
Курскка яна ATACMS учди. Навбат «Орешник»гами?
21:11
Россияда рус тилини билмайдиган мигрант болалари мактабга қабул қилинмаслиги мумкин
13:37
Россиянинг йирик чакана савдо тармоғи Ўзбекистон маҳсулотларини экспорт қилмоқчи
22:25 / 24.11.2024