Ўзбекистон | 12:49 / 04.11.2019
17136
2 дақиқада ўқилади

Мобил қурилма IMEI-кодини Ягона портал орқали рўйхатдан ўтказиш хизмати йўлга қўйилди

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ҳузуридаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази, Ягона интегратор UZINFOCOM ва «Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика маркази» давлат унитар корхонаси, my.gov.uz сайтида IMEI бўйича мобил қурилмани рўйхатдан ўтказиш хизматини йўлга қўйдилар.

“IMEI бўйича мобил қурилмани рўйхатдан ўтказиш” хизмати жисмоний шахслар, импорт қилувчилар ва ишлаб чиқарувчи ташкилотлар – Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан авторизациядан ўтган фойдаланувчиларга кўрсатилади.

SIM-модулли планшетлар, смартфонлар, мобиль/функционал телефонлар, портатив қурилмалар (шу жумладан чўнтакда олиб юриладиган шахсий компьютерлар), адаптерлар, WLAN роутерлар, IоТ қурилмалари, транспорт воситалари, электрон китоблар, алоқа модуллари, компьютерлар, модемлар ва олиб юриладиган қурилмалар рўйхатдан ўтказилиши лозим.

Хизматдан фойдаланганлик натижаси сифатида, мобил қурилмани рўйхатдан ўтганлигини ҳамда Ўзбекистон Республикаси уяли алоқа тармоқларида фойдаланилиши мумкин эканлигини тасдиқловчи ҳужжатни (PDF-форматда) юклаб олиш/чоп этиш имконияти яратилган.

Мавзуга оид