Жамият | 11:47 / 04.11.2019
6600
1 дақиқада ўқилади

Оёқ кийимга яширилган заргарлик буюмлари фош этилди

Заргарлик буюмларини мамлакатга яширин йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхоначилар томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг “Жартепа” чегара божхона пости орқали мамлакатга кириб келган фуқаро Б.М.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Унинг кирдикорини замонавий қурилмалар қисқа фурсатда фош этди. Гап шундаки, ушбу шахс оёқ кийимининг товон қисми ичига умумий қиймати 13,7 миллион сўмлик 93 грамм тилладан ясалган заргарлик буюмларини яширганлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.           

Мавзуга оид