Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон ва Тожикистон чегарада хавфсизлик чораларини кучайтиришга келишиб олди
Қозоғистон ва Тожикистон махсус хизматлари ва чегара бошқармалари вакиллари давлат чегарасининг умумий қисмида хавфсизлик чораларини кучайтиришга келишиб олди. Бу ҳақда Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитасида маълум қилинди.
Икки томон вакиллари учрашувидаги асосий мавзу икки республиканинг чегараолди ҳудудларида хавфсизликнинг таъминланиши бўлган. Шунингдек, террорчилик ва экстремизмга қарши биргаликда курашишнинг самарадорлигини ошириш муҳокама қилинган.
Томонлар икки давлат чегарасида хавфсизликни таъминлашда ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарурлиги ҳамда диний-экстремистик ва халқаро террорчилик ташкилотларининг қўпорувчилик фаолиятига қарши биргаликда курашиш ҳақидаги фикрга келишган.
Шунингдек, давлат чегарасини делимитациялаш ва демаркациялаш бўйича ҳукуматлараро комиссияси сермаҳсул ишлаши учун шароитларни таъминлашда кўмак кўрсатишга қарор қилинган.
Мавзуга оид
20:07 / 16.07.2026
Қамчибек Ташиев 2027 йилги президентлик сайловида иштирок этишдан воз кечди
10:12 / 11.07.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида рақамли божхона назорати жорий этилади
20:21 / 10.07.2026
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди
21:06 / 07.07.2026