Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Божхоначилар 1,2 млрд сўмлик газламаларнинг ҳужжатларда сохталаштирилганлигини фош қилишди
Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан божхона тўловларидан бўйин товлашга уринган шахcлар фош этилди.
“Сайхун” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида “А.С.Р.” МЧЖ томонидан хориждан келтирилган 2 турдаги 30 тонна (ёки 42.7 минг метр узунликдаги) матоларни божхона кўригидан ўтказиш давомида уларнинг Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатурасидаги кодлари ўзгартирилганлиги аниқланди.
Аслида тукли матолар ҳисобланган мазкур газламалар ҳужжатларда рангли иплардан тайёрланган трикотажматолар сифатида таснифланган. Бу эса табиийки божхона тўловларининг тўғри ва тўлиқ ҳисобланишига тўсқинлик қилади.
Ушбу товарлар вақтинча сақловга олинган бўлиб, дастлабки, ҳисоб китобларга уларнинг умумий қиймати жами 1,2 млрд. сўмдан ошади.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан қўмита томонидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
09:50 / 12.06.2026
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
08:34 / 22.05.2026