14:12 / 05.11.2019
1
106657

ИИВ «01 001 VIP» авторақами пайдо бўлгани ҳақидаги маълумотга муносабат билдирди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Интернетда “01 001 VIP” давлат рақам белгиси билан боғлиқ видеотасвир тарқалди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ хабарига кўра, автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси “Uzavtomotobelgi” Давлат унитар корхонаси томонидан ишлаб чиқилади.

Ижтимоий тармоқларда тарқатилган видеотасвирдаги 01 001 VIP рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси “Uzavtomotobelgi” Давлат унитар корхонаси томонидан ишлаб чиқарилмаганлиги маълум қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти (O‘zDSt 640:2014) талаблари асосида рўйхатдан ўтказиш давлат рақам белгилари ишлаб чиқарилишида “I” ҳарфи ишлатилмаслиги ҳам билдириб ўтилган.

Қайд этилишича, давлат рақам белгиларини қўлбола усулларда ясаш ва улардан фойдаланиш қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликни юзага келтиради. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 125-моддаси 6-қисмига асосан Давлат рақам белгиси ясама ёки ўзга усулларда ўзгартирилган транспорт воситаларини, худди шунингдек давлат рақам белгиси айни шу транспорт воситасига тегишли бўлмаган транспорт воситасини бошқариш - базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top