Кўп қаватли уйларда иссиқ сув ҳарорати қандай бўлиши лозим?
Кўп қаватли уйларда иссиқ сув таъминотининг марказий тизимлари орқали олинадиган иссиқ сув ҳарорати 50-75 даража Цельсийга мувофиқ бўлиши лозим.
Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидаларига кўра, истеъмол хоссалари ва иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш режими белгиланган меъёрларга мувофиқ бўлиши керак, яъни:
иситиш бўйича — белгиланган тартибга кўра хоналарни иситиш бўйича чора-тадбирларни (деразалар, балконлар ва кириш эшикларининг даҳлизларини зичлаштириш, иситиш тагсинчларини изоляциялаш) бажариш шарти билан иситиш мавсуми даврида 1995 йилгача қурилган кўп қаватли турар жой хоналаридаги ҳарорати камида 20 даража Цельсий, агар кўп қаватли уйлардаги иссиқлик тизими реконструкция қилинмаган бўлса — турар жой хоналаридаги ҳарорат камида 18 даража Цельсий бўлиши лозим;
иссиқ сув таъминоти бўйича — иссиқ сув таъминотининг марказлаштирилган тизимларини назорат қилишнинг санитария қоидаларига мувофиқ сув олиш жойларида иссиқ сувнинг ҳарорати 50 — 75 даража Цельсий бўлиши керак.
Бунда:
сувнинг эпидемия хавфсизлиги;
сувнинг қулай органолептик хоссалари;
сувнинг инсон организмига зарарли таъсирининг олдини олиш бўйича иссиқ сув таъминотининг марказлаштирилган тизимларини назорат қилишнинг санитария қоидалари талабларининг бажарилиши таъминланиши керак.
Кўп қаватли уйларда иссиқ сув ҳароратини аниқлашдан олдин сув олиш нуқтасида 3 минутдан ортиқ бўлмаган вақт мобайнида сув оқизиб юборилади.
Белгиланган иссиқ сув ҳарорати паст бўлганда, иссиқ сув таъминоти хизмати учун тўланадиган пул миқдори ҳам ҳар бир орқага қайтган 3 даража Цельсий учун 0,1 фоизга камайтирилади.
Сув олиш нуқтасида ҳарорат 40 даража Цельсийдан паст бўлганда иссиқ сув учун тўлов совуқ сув тарифи бўйича амалга оширилади.
Мавзуга оид
16:05 / 06.12.2024
Иссиқлик ва иссиқ сув тарифлари 2025 йилда икки марта ошади
18:58 / 19.09.2024
Тошкентда иссиқлик энергияси ва иссиқ сув тарифлари оширилади
20:16 / 04.09.2024
Тошкентда иссиқ сув вақтинча ўчириладиган ҳудудлар эълон қилинди
17:35 / 04.04.2024