Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда иссиқ сувдаги занг ҳолатлари текширилади
Veolia Energy агар иссиқ сув сифати ташқи тармоқлардаги носозликлар билан боғлиқ экани тасдиқланса, белгиланган тартибда тўловларни қайта ҳисоблаш масаласи кўриб чиқилиши ҳақида хабар берди.
Veolia Energy Tashkent компанияси иссиқ сув рангининг вақтинча ўзгариши билан боғлиқ мурожаатлар бўйича иссиқлик тармоқлари ва тугунлари ҳолатини текшириш ишларини давом эттирмоқда.
Қайд қилинишича, фуқароларнинг шу мазмундаги барча мурожаатлари рўйхатга олинади ва бошқарув компаниялари, МЖТК ва бевосита бошқарув вакиллари билан биргаликда уйлар техник кўрикдан ўтказилади.
«Агар иссиқ сув сифати ташқи тармоқлардаги носозликлар билан боғлиқ экани тасдиқланса, белгиланган тартибда тўловларни қайта ҳисоблаш масаласи кўриб чиқилади. Қайта ҳисоб-китоб учун асос бўлиб, компания вакили ва истеъмолчи томонидан биргаликда тузилган, аниқланган оғишларнинг характери ва давомийлигини қайд этган далолатномалар хизмат қилади. Ушбу далолатномалар имзолангач, улар туман бўлимига топширилади ва шу асосда ҳисоб-китоблар белгиланган тартибда қайта кўриб чиқилади», дейилади хабарда.
Пойтахтнинг қатор туманларида иссиқ сув таъминотида зангли сув келиши аввал ҳам аниқланган эди. Veolia буни иситиш мавсумига тайёргарлик билан изоҳлаб, мурожаат қилган истеъмолчилар билан далолатнома асосида қайта ҳисоб-китоб этилишини маълум қилди.
Мавзуга оид
22:48 / 28.06.2026
Тошкентда “свет” ўчиши оқибатида аттракционда қолиб кетган одамлар тушириб олинди
21:23 / 28.06.2026
Пойтахтнинг уч ва Тошкент вилоятининг бир тумани электрсиз қолди
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
18:45 / 27.06.2026