Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Мана биз ёнингиздамиз». Саида Мирзиёева ёшларни ташаббускорликка чақирди
Тошкентда Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши томонидан Республика сардорлар форуми ўтказилмоқда.
6 ноябрь куни тадбирнинг тантанали очилиш маросимида Сенат раиси Танзила Норбоева, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева ва Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси Алишер Саъдуллаев иштирок этди.

«Форумда миллионлаб ўқувчилар орасидан саралаб олинган, тенгдошларига ўрнак ва етакчи бўлишдек масъулиятли вазифага лойиқ топилган болалар иштирок этди.
Ушбу тадбирда сўзга чиқиб, сардорларни ташаббускор, фидойи, ижодкор бўлишга, қийинчиликлардан қўрқмасдан фақат олға ҳаракат қилишга чақирдим», – деб ёзди Саида Мирзиёева ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида.

«Ёшларга етакчилик қилиш, атрофдагиларга намуна бўлиш осон эмас. Лекин қалбимизда ватанга муҳаббат, фидойилик, эртанги кунга ишонч бўлса, бу бизга куч беради.
Сардорлар, сиз ёлғиз эмассиз. Президентимиз, ҳукумат аъзолари, мана биз сизнинг ёнингиздамиз. Доимо сизларни қўллашга тайёрмиз», – деган Мирзиёевадан иқтибос келтирди ЎзА.
Маълумот учун, «Камалак» болалар ташкилотига 2003 йилда асос солинган. Ёшлар иттифоқи қошидаги ташкилотнинг энг қуйи бўғини – таълим муассасаларидаги «Камалак» болалар ташкилоти Сардорлар кенгашидир.

Мавзуга оид
18:33 / 07.02.2026
Америка – Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг биринчи йиғилиши ўтказилди
09:35 / 06.02.2026
Саида Мирзиёева Қозоғистон Сенати раиси Маулен Ашимбаев билан учрашди
18:41 / 05.02.2026
Саида Мирзиёева «Инсоний биродарлик» мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этди
09:48 / 04.02.2026